Ассалому алайкум! Мен Москва шахридаман ва интернетни яхшироқ тушуниман, ижтимоий тармокларда грухларим бор билет сотиб олиб бериш Самолётга Россияга ё Узбекистан Тожикистонга, авиакассаларда билетлар қиммат ва мен билетни ўз нархида олиб бераман, шунга агар билет нархи устига қўшимча пул қўшсам оз миқдорда иш хаққим хисобига ўшанда хам авиакассалардан арзон, лек харидор билмаса харом бўладими қўшимча олган пулим?
– Ва алайкум ассалом! Билетнинг асл нархини ва ҳизматингиз учун қанча олаётганингизни айтишингиз шарт. Валлоҳу аълам!