Ассалому алайкум! Бир неча танишларимдан эшитиб қолдим. Тасбех санашда иккала қолимни бармоқларимда тасбех санаганимда чап қолда тасбех саналмайди, у қолда нопок жойларни тозаланилиши сабабли тасбех санаш яхши эмас дейишди. Бу қанчалик тўғри? Қол тоза болса болди эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Зикр қилаётганда унинг саноғини чап қўл билан санаш жоиз, ўнг қўл билан санаш эса афзал. Валлоҳу аълам!