Ассалому алайкум! Мени дўстим талаба, устозидан маълум миқдорда стипендия олади. Стипендия бошқа бир фонддан талабаларга ажратилади. Агар устози талабага 2 миллион стипендия ажратиб 1миллиони сеники қолганини ишлатма деса йиғиб боравер деса. (аслида қоидалар бўйича дўстимга 2миллионгача стипендия олиш мумкин). Йиғилган суммани маълум муддатдан кейин устози олишни хоҳласа(аммо ҳали устозини бунақа нияти борми йўқми номаълум). Дўстим устозини пул ўгирлашига(фонддан) шерик бўлиб қоладими ёки устози дўстимни пулини олган буладими(чунки дўстимга берилиши мумкин бўлган суммадан ортиқ стипендия берилмаяпти).
– Ва алайкум ассалом! Қандай ёлғон аралашади буни биздан сизлар яхши биласизлар. ҳақиқатан ёлғон аралашса жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!