Ассалому алайкум! "Оне миллион узбек кодерс" лойиҳасида сертификат олган ёшларга ноутбук олиш учун 7 миллион сўм фоизсиз кредит ажратиляпти. 7 миллион олиб 7 миллион қайтариб берилиши керак. Ана шу фоизсиз кредитни олиб лекин бу пулга ноутбук олмасдан бошқа эҳтиёжга ишлатиш ёки ноутбук олиб дарҳол сотиб пулини бошқа мақсадда ишлатиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!