Ассалому алайкум! Кўчада катта миқдордаги қарзи бўлиб, вақтида тўламай, пулини рўзғорга, фарзандларига сарфлаши ҳаромга кирмайдими?
Ва алайкум ассалом! Заруратидан ортиғини уларга сарфлаши жоиз эмас. Қарзини тезроқ тўлашга ҳаракат қилсин. Валлоҳу аълам!