Ассалому алайкум! Бу ҳадисни шарҳлаб бероласизларми. Мен яхши тушунмадим. Набий саллаллоҳу алайҳи вассалам шундай дедилар: "Аллоҳга итоат қилишга назр қилган киши Аллоҳга итоат қилсин. Аллоҳга осий бўлишга назр қилган киши эса осий бўлмасин". Бу ҳадисдан тушунишим бўйича ким агар Аллоҳга осий бўлишни назр қилса, масалан бугун хуфтонни қазо қилиб қўйсам, ўзимни ўлдираман деб назр қилса, шу назрида турмаслик керакми? Агар назрида турмаса назрини бажармагнлиги учун яъни ўзини ўлдирмагани учун гуноҳкор бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! У ҳадисда “зино қиламан ўғирлик қиламан” деб назр қилмаслик керак. Мабодо назр қилса ҳам уни бажармаслик керак деб келтирилган. Албатта сиз айтган ҳолатда ҳам ўзини ўлдирмаслик керак. Валлоҳу аълам!