Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзини ўлдириш

16:57 / 26.06.2023 | Abduvahob | 1022

Ассалому алайкум! Яқинда бир танишимизни 18 ёшли ўғли ўзини оғилхонада осиб қўйди. Уларнинг оиласи яхши тинч оила эди. Ҳеч ким нега бундей қилганини билолмади. Ўзини ўлдирганга жаноза ўқилмайди дейишди. Отаси ўғлини гуноҳини бўйнига олгач у болага жаноза намози ўқилди. Орадан бир неча кун ўткач онаси бир гап айтиб қолди. Айтишича ўғли унга "она манашу оғилхонамизни бузиб ташлейк қўлида гулчамбари бор кимдир мани чақироради ўшатда қўрқяпман она мани ёлғиз ташаб қўймейлар” деган экан. Шу гапларни уни онаси эшитиб жинни бўлма деб парво қилмаган экан. Кейин эса ўша бола ўзини осиб қўйди. Нега бундей бўлган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қилинган ишнинг гуноҳини биров ўзига олиши қилган кишини ўша гуноҳдан озод қилмайди. Қилган киши барибир гуноҳкор бўлади. “Гуноҳ менга” деган киши ҳам айтгани гапига яраша жазо олади. Васваса туфайли ўзини осганми ёки бошқами, сизларга ҳам аниқ эмас. Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 164-оятида марҳамат қилади :

قُلْ أَغَيْرَ اللّهِ أَبْغِي رَبًّا وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ وَلاَ تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلاَّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى ثُمَّ إِلَى رَبِّكُم مَّرْجِعُكُمْ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ۝

...Ҳеч бир юкли(гуноҳкор) жон бошқанинг юки(гуноҳи)ни кўтармас(зиммасига ололмайди). Сўнгра қайтишингиз Роббингизгадир. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Ҳадисда қуйидагича келади:
“Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади ва ким ўзини тиғ билан ўлдирса, дўзах оловида ҳам худди шундай азобга қолади” (Имом Бухорий ривояти).
Бу гуноҳнинг ёмонлигини билдириш учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган қавмлар ҳаётидан ҳам мисол келтирдилар:
“Сизлардан олдин ўтган қавм орасида бир яраланган кимса бор эди. У оғриққа чидай олмасдан, қўлига пичоқ олиб, яраланган қўлини кесди. Натижада у қон йўқотиш туфайли вафот этди. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром қилдим”, – деди”. 
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat