Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен қурилиш моллари дўконда савдо сотиқ билан шуғулланаман. Бизнинг дўконга кўп ҳолатларда усталар мижоз билан бирга келиб мени дўконимдан харид қилади ва мижоз кетгандан кейин умумий савдодан 10 фоиз улуш сўрайди. Сизга саволим шуки: мен ушбу сўралган улушни берсам менга қилган савдоим ҳалолми? Агар бу ишим нотўғри бўлса қандай қилиб мен уларни рози қилсам бўлади? Олдиндан катта раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ерда ёлғон ва алдов бўлмаслиги керак. Сиздан пул оламан дея уста мижозни ҳам алдамаслиги керак. Сиз билан ҳам тўғри муомала қилиши шарт.