- Аҳли сунна деганда суннатга юрганларнинг йўли ва ҳадисга амал қиладиганлар деган маъноларни кўзда тутилган. Жамоа деганда эса мусулмонларнинг асосий кўпчилиги ирода қилинади. Ақийда бўйича Аҳли сунна ва жамоанинг иккита мазҳаби бор. Мотуридий ва Ашъарий мазҳаблари.