Ассалому алайкум! Менда ғусл қилдимми қилмадимми деган иккиланиш бўлмоқда (ғусл қилдимми қилмадимми эслай олмайман). Ғусл қилган бўлсам керак деган гумон бўлади. Шундай холатда нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилган-қилмаганингизда шубҳа қилаётган бўлсангиз, у ҳолда ғуслни янгидан қиласиз. Валлоҳу аълам!