Ассалому алайкум! Ассодиқ лойиҳасида "Қарздан фойда келса рибодир " дейилди, Биз уйда 4 ҳўжалик турамиз, 2 та амаким оилалари билан, 1 амакимнинг ўғилларининг оилалари ва биз турамиз, уйда 1 та умумий электр ҳисоблагич бор, биз ва 1 амаким алоҳидадан жами 2 та ҳисоблагич қўйганмиз, бу 2 ҳисоблагичдан ташқаридагиси (умумий ҳисоблагичдаги) бошқалар ишлатишган электр деб ҳисобланади, электрга тўлов навбатми навбат тўланади, баъзида тўлов навбати келган шахсни ҳисоблагчини ҳисобланса хали ҳақдор бўлади, шунда навбат келгани учун мажбуран тўлайди, баъзида биз ўзимизникини ҳисоблаб ўз вақтида тўлайлик деб ҳисобласак ҳақиқатда қарзга кирган бўламиз, лекин тўламоқчи бўлсак, ҳали умумий ҳисоблагичда маблағ бўлади, ёки ҳали навбатимиз келмаган бўлади, тўлаб қўяверсак, маблағ кўпайиб свет ўчмайди шу сабаб кўп ишлатилади ёки навбат келган шаҳс энди кўпроқ тўлашга мажбур бўлади, ҳуллас бу холатда қарздан маълум миқдорда фойда кўриш бўлиб қолмайдими? Бу рибо эмасми? Чунки тарафлар олдинги сафар мен тўлаган эдим, бу сафар сен тўлайсан ва ҳкз , шаклида бўлади, бу холатни қандай тўғриласак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бир-бирингизнинг ҳақингиз ўтиб кетмаслиги учун барчангиз алоҳида-алоҳида ҳисоблагичлар ўрнатинглар. Ҳозирги ҳолатингиз низога олиб бораётгани учун дуруст эмас. Валлоҳу аълам!