Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

лгбт

15:50 / 22.07.2023 | abdl xmd | 506

Ассалому алайкум! Исломни қабул қилмаган одам, атеист, ўз жинсини ўзгартирди. Кейин Аллоҳ ҳидоят бериб Исломни қабул қилди. Шу муслим ёки муслима Исломдан аввалги жинсига қайтиши керакми ёки Исломдаги жинсида қолгани маъқулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муолажа йўли билан жинсини аслидан бошқага ўзгартирганининг шаръан эътибори йўқ, яъни у асл жинсида қолган деб эътибор қилинади. Яъни аслида аёл бўлиб туғилиб, сўнгра эркакка ўзгартирган бўлса аёл ҳисобланади ва авратларини номаҳрамлардан тўсиб юриши шарт. Гуноҳи кабирага қўл ургани эса тайин. Муолажа йўли билан ўзининг асл жинсига қайтишни имкони бўлса шундай қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat