Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу сахих хадисми?

14:40 / 22.07.2023 | Ibrohimova | 489

Ассалому алайкум! Рамазоннинг 3- ҳафтасида... Пайғамбаримиз с а в шундай марҳамат қилдилар:" Рамазон ойининг 15- кунида жума куни зуҳо вақтида сайҳа яъни осмондан бир қичқириқ эшитилинади. Бу воқеа Рамазон ойининг илк куни жумага тўғри келган кунда содир бўлади. Ухлаганларни ўйғотувчи бир " ҳидда" чўкиш, йиқилишдир бу. Жума кунининг кечасида асир хотинлар уйларидан чиқади, ҳур бўлади. Ўша йили зилзилалар ва шамоллаш (грипп) кўп бўлган йилдир. Рамазон ойи у йилнинг жума кечасига тўғри келганида Рамазоннинг 15- куни, жума кунида сиз бомдоддан кейин уйингизга киринг, эшик-деразангизни ёпинг, вужудингизни қўринг, қулоқларингизни ёпинг, сайҳа яъни осмондан келган қичқириқни эшитганингизда саждага йиқилинг ва шундай денг,"Субхонал Қуддус, Субҳонал Қуддус, Роббунал Қуддус" (Эй Роббим, Сен қусурсизсан, сен қусурсизсан, Сен Улуғсан). Ким буни қилса қутулади. Ким қилмаса ҳалок бўлади. Нуайм бин Ҳаммод. Фитон.151-бет. 2-ҳадис Расулуллоҳ с а в дедилар:" Рамазон ойида бир сайҳа-қичқириқ эшитилинади.Саҳобалар сўрашди:" Ё Расулуллоҳ, рамазоннинг бошидами, охиридами, ўртасидами?", дея. Марҳамат қилдиларки, ойнинг ўртасида 15- куни, жума куни бўлади. 70.000 киши ҳушидан кетади (яъни кўп саноқсиз киши). Баъзилар кўр бўлиб қолади, баъзи бокираларнинг бокиралиги кетади. ---Ё Расулуллоҳ! Бундан кимлар омон қолади? Марҳамат қилдиларки:" Уйидан чиқмаган, саждага йиқилиб Аллоҳга сиғиниб Унинг Буюклигидан умид қилган қутулади. Бу сайҳани орқасидан бошқаси келади. Биринчи сайҳа Жаброилники, иккинчиси эса шайтонларники бўлади" Рамазонда сайҳа. Шавволда уруш. Зулқаъдада қавмлар икки тарафга айрилади. Зулҳижжада ҳожиларга ҳужум қилинади. Муҳаррамнинг бошида балолар ёғилади, охирида эса умматим Маҳдий билан фалаҳ(қутулушга) эришади." Табароний.Муъжамул Кабийр. 18- жилд.332-бет.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Баъзи уламолар бу ривоятларни ўта заиф дейишган, бошқа баъзилари эса ёлғон, тўқима ривоят дейишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat