Ассалому алайкум! Мен яқинда оёғимдан кичик операция бўлган эдим. У жой юрган вақтимда қон оқяпти. Доктор у жойга сув текгизманг деган эди. Шу холатда у жойга сув теккизмасдан ғусл ёки тахорат қилсам бўладими? Қилган ғуслим инобатга ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша жойга теказмасдан бошқа жойларни ювишингиз фарз бўлади. У ерга масҳ тортиш имкони бўлса масҳ тортинг, агар масҳ тортиш ҳам бўлмаса тортмасангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!