Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини сўраган ҳолда, қуйидаги саволни бермоқчиман: Шайх Ҳазратлари Рамазон ойида рўза тутиш учун ниятни ва ифтор дуосини тақвимларда араб тилида(крилл алифбосида) ёзилган дуолардан қилардим. Саҳарлик дуосида Рамазон сўзи бор. Араб тилини билмайман. Шаввол ойи рўзасини тутиш учун ниятни ўзбек тилида қилса бўладими? Умуман намозни бошлашдаги ҳам ниятларни ўзбек тилида қилса бўладими? Пайғамбаримиз(с. а. в) ўқиб юрган дуоларни арабчасини ўқигани яхши деганингиз учун бу рўза ва намозлардаги ниятларга ҳам боғлиқ емасмикан деб сўрагандим. Кўп ёзиб, чайналганим учун узр сўрайман! АЛЛОҲ рози бўлсин! ! !