Ассалому алайкум! Намозда мустахкам бўлишлиги учун аёлим нафақасини ўқиётган намозига боғлаб қўйсам бўладими? Мисол учун хар бир вақт намозини қанчадир миқдорда келишиб олсак. Аслида уларга ғамхўрлик қилиш вазифам бўлсада буни онамга нисбатан ҳам қўллашлигим мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Вожиб нафақани бу тарзда чеклаб қўйишингиз мумкин эмас. Қўшимча нафақани шундай шаклда, вазифаларни бажаришига қараб бериб борсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!