Ассалому алайкум! Биз инсеминатсия муолажасини қилаётган эдик, бу суний уруғлантиришнинг бир тури, бунда эркак уруғи олиниб аёл бачадонига жойлаштирилади. Алоқа бўлмаган бўлсада бу муолажадан кейин аёлга ғусл вожиб бўладими? Бу муолажа 3 кун давом этади ва муолажадан кейин бир қанча муддат иссиқ ванналар ва ҳаммом мумкин эмас. Бу орада намозларим қазо бўлиб қоляпти. Ғусл қилгандан сўнг шу бир кунлик қазо номозларини ўқиб қўйсам бўладими ёки муолажадан сўнг тахорат қилиб ўқийверсам ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Муолажадан сўнг ғусл қилиш ҳомиладор бўлишга салбий таъсир қилиши ёки муолажанинг таъсири йўққа чиқариши аниқ бўлса вақтинчалик намозларни таяммум билан ўқиб туриш мумкин. Валлоҳу аълам!