Ассалому алайкум! Қуронда ё хадисларда "бу дунё Оллох учун пашшани қанотичалик қадри йўқ" деган жумла борми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадис бор.
حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْحَمِيدِ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ أَبِي حَازِمٍ، عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ كَانَتِ الدُّنْيَا تَعْدِلُ عِنْدَ اللَّهِ جَنَاحَ بَعُوضَةٍ، مَا سَقَى كَافِرًا مِنْهَا شَرْبَةَ مَاءٍ».
وَفِي الْبَابِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ.
هَذَا حَدِيثٌ صَحِيحٌ غَرِيبٌ مِنْ هَذَا الْوَجْهِ.
Бизга Қутайба ҳадис айтиб берди. У деди: «Бизга Абдулҳамид ибн Сулаймон ҳадис айтиб берди». У Абу Ҳозимдан:
Саҳл ибн Саъддан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар дунё Аллоҳнинг наздида чивиннинг қанотига тенг бўлганда эди, кофирни дунёдан бир қултум ҳам суғрмосди», дедилар».
Бу борада Абу Ҳурайрадан ривоят бор.
Бу ҳадис мана шу санад билан саҳиҳ ғарибдир. (Термизий ривояти). Валлоҳу аълам!