Ассалому алайкум! Рўзадор эркак хожатхонага кирганида хожат вақтида ўз ўзидан шахват чиқиб қолса рўзаси бузиладими?
– Ва алайкум ассалом! Рўзадор кундузида ухлаб тушида булғаниб қолса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Тушида булғаниш туфайли рўза очилмайди.
أَوْ احْتَلَمَ أَوْ أَنْزَلَ بِنَظَرٍ لَا يُفْطِرُ
Тушида булғанса ёки қараш билан маний тўкилса, рўза очилмайди. (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса қазо лозим бўлади) Баҳрур Роиқ. Валлоҳу аълам!