Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ваъда

09:36 / 24.07.2023 | A | 357

Ассалому алайкум! Ўқитувчимиз топшириқ бердилар ва бир кунни айтиб бажариб келишимизни, ваъдасини бажармаганлар мунофиқ бўлиши айтилганлигини таъкидладилар. Мен белгиланган кундан 1 кун олдин топширишимни айтдим. Мен айтган кунимга тайёрланиб келдим, ўқитувчим ишлари чиқиб, шошиб кетдилар. Энди бажараман деб бажарилмай қолган ишнинг ҳукми қандай бўлади? Ўқитувчим муҳим учрашувда бўлганликлари учун телефон қилишимнинг ҳам имкони йўқ эди. Шогирдлари бошқа дарс куни топширасиз дедилар, аммо мени ичимда хавотир бор.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўз зиммангизга олган ишни уддасидан чиқибсиз. Хавотирга ўрин йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat