Ҳурматли устоз.Интернетда шайҳ Юсуф Қаразовийнинг турли масалаларга берган фатволари ко'п.Сиз у киши билан яқиндан таниш эканлигингизни ҳам шу интернетдан биламан.Мен у кишину барча фатволарини қабул қилсам бо'ладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- У киши турли шахслар ва ҳолатларга оид фатволарни беради. Ўзлари ҳам сўровчининг ҳолини, мазҳабини сўраб туриб кейин жавоб берган ҳолатлари бор. Шунинг учун, фатволарни ажрата билиш керак.