Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик ҳақида

13:16 / 24.07.2023 | Tolibjon | 414

Ассалому алайкум! Мен бир дўстим билан 2012-йилда иш бошлаганман. Аниқроғи, сувенир маҳсулотлари сотувчи магазин очганмиз. Магазинга хеч ким маблағ тикмаган. Барча товарларни банк кредит хисобига олганмиз. Йиллар ўтди. кредит ёпилиб кетди. Биз ҳам улғайиб, қилган ишимиз тўғри эмаслигини тушуниб етдик. Кредитсиз ишлаяпмиз. Тавба қилганмиз. Зинхор қайтиб бунақа иш қилмаймиз. Саволларим шундай: 1) Биз кредитни яхши эмаслиги билганимиздан кейин магазинни нима қилишимиз керак? Мавжуд барча товарларни нима қилайлик? Давом эттириб бола чақа боқсак бўладими? 2) Бу саволим 1-саволнинг жавобига қараб бўлади, Сизларга 2 марта ёзмаслик учун бира тўла ёзяпман. Агар биз шерикчиликдан чиқмоқчи бўлсак, келишувга асосан бўлиб олаверамизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тавба ва истиғфор айтасизлар. Дўкон ва ундаги товарлар ҳаром эмас. Тижоратни давом эттирсангиз бўлади.

2). Шерикчилигингиз қай тарзда тузилгани ва шариатга қанчалик тўғри келиши бизга маълум эмас. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга учраб, масалани ҳал қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat