Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яхудий насронийларга муомала

14:32 / 18.07.2019 | Azimjon | 2939
Ассалому алайкум! Мусулмон эркак масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланса бўлади. Аммо, муслима аёл масиҳий ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас. Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайри дин эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ манъ қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса ҳам бўлмайди. Ислом ўзидан одинги динларни тан олади. Жумладан, масиҳий ва яҳудий динларини ҳам тан олади. Масиҳий ва яҳудий динлари эса, Ислом динини тан олмайдилар. Шу асосда масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланган мусулмон эркак ўз хотининнг динини тан олади ва ҳурмат қилади. Шунингдек, унинг илоҳий китоби–Инжил ёки Таврот–ни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади. Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ёки Мусо алайҳиссаломни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади. Масиҳий ва яҳудий динларида эса, бу нарсалар ҳақида умуман бир оғиз ҳам сўз йўқ. Масиҳий ёки яҳудий эркак эса, Ислом динини тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди. Қуръони Каримни тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди, балки ҳақорат қилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам тан олмайди, ҳурмат қилмайди. Балки, алдамчи, фирибгар ва хотинбоз, деб ҳақорат қилади. Бундай ҳолда муслима аёл у билан қандоқ қилиб турмуш қила олади? Қолаверса, Ислом масиҳийя ва яҳудия аёлга мусулмон эркак билан яшаш давомида унинг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, дини, эрки, моли ва бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таминловчи очиқ-ойдин қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган. Никоҳ инсоний алоқалар ичида энг муқаддас ва аҳамиятлисидир. Бу алоқа одам боласининг кўплаб хоҳиш истакларига жавоб беради. Никоҳдаги икки шахс бир-бирига энг яқин шахслар ҳисобланади. Бу ҳолга эришиш аввало қалбларнинг бирлашмоғини, қалбларнинг бирлашмоғи эса, ақида бирлигини тақозо этади. Чунки ҳар бир инсоннинг ҳаётий йўлини белгилайдиган ўлчов диний нуқтаи назари бўлади. Шу боисдан Исломда ақидаси бузуқ аёлларга уйланиш, мушрик эркакларга турмушга чиқиш ман қилинади. «Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг». Мусулмон эркак Ислом ақидасидан ўзга ақидадаги мушрика аёлга уйланиши мумкин эмас. Лекин у аёл ўз динини тарк этиб, Ислом динига кириб, мўмина бўлса, шундан кейин уйланса бўлади. Бу ҳукмдан яҳудий ва масиҳий динидаги аёллар мустасно. Улар ўз динларида турсалар ҳам, мусулмон эркак уларга уйланса бўлади. Бошқа оятлар муносабати ила бу масалани яна ўрганармиз, иншааллоҳ. Мушрика аёлларга уйланишни ман қилгандан кейин Аллоҳ таоло аёлларнинг қайсиси ўзининг ҳузурида яхши эканлигини баён қилмоқда: «Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир». Аллоҳнинг ҳузурида аёл кишининг яхши-ёмонлигини ўлчашдаги бош мезон унинг иймонидир. Агар аёл киши чўри бўлса ҳам, мўмина бўлса, бас, бошқа ҳар қандай аёлдан яхшидир. Тўғри, мушрика аёл ўзининг озодлиги, ҳусни жамоли, шакли-шамоили, молу-дунёси, насли-насаби ва яна қандайдир жиҳатлари билан эркакларни ажаблантириши, уларга ёқиши мумкин. Лекин мушрикалиги, иймонининг йўқлиги, Аллоҳга ширк келтириши ҳамма нарсадан ёмон. Ундай мушрика аёлдан чўри бўлса ҳам, хунук бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, насли-насаби гўё паст бўлса ҳам, мўмина аёл яхшидир. Қалбдаги иймони уни юқори даражаларга олиб чиқади. Саволга шундай жавоб берибсилар. Мани саволим албатта илмсизлигимдан ман билиб олиш учун сўраяпман, қанақа қилиб уларни динини ҳурмат қилишимиз керак? Ахир улар ўзларини динларида Аллоҳ таолога ширк келтиришадику?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одам, яъни Аллоҳнинг бир бандаси сифатида қадри бор. Саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг ҳаётларида ҳам буни кўришингиз мумкин. 

وَذُبِحَ فِي بَيْتِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا شَاةٌ، فَقَالَ: أَهْدَيْتُمْ لِجَارِي الْيَهُودِيِّ؟ فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا زَالَ جِبْرِيلُ يُوصِينِي بِالْجَارِ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ 

«Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумонинг уйида қўй сўйилди. Бас, у киши:
«Яҳудий қўшнимга ҳадя қилдингларми? Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия қилдики, уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб ўйлаб қолдим», деганларини эшитганман», деди».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда қўшнига кўрсатиладиган эҳтимомдан намуна ҳам келтирилмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Уйида бирор ҳайвон сўйган киши унинг гўштидан қўшниларига ҳадя қилиши кераклиги.
2. Ғайридин қўшни билан ҳам яхши алоқада бўлиб, унга ҳам ҳадя бериб туриш лозимлиги.
3. Дин аҳкомларини яхши билган одам ўша ҳукм нима асосида қилинишини ҳам бошқаларга ўргатиб туриши яхшилиги.
4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшни ҳаққига катта эътибор берганликлари. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat