Ассалому алайкум ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари. Сиздан Ҳорин Яҳё (Аднан Октар) номи билан исломий кўп китоблар чиқарган инсон ҳақида сўрамоқчи эдим. Ҳорун Яҳё (Аднан Октар) 2013 йил Массонликни қабул қилганини Ютуб орқали ҳаммага намойиш қилди. Шу инсон олдин Массонликни қабул қилмасдан бир нечта исломий китоблар ёзганди. Ўша исломий китобларидан Ислом. уз порталига қарашли сайтларда фойдаланиш тўғримикин. Ахир Ҳорун Яҳёни ислом динига зарари катта бўлиши мумкин-ку. У инсонни Ютубда ўз канали бор ва унда атрофига ярим ялонғоч аёлларни йиғволиб рақсга тушади. У инсон ҳақида Ютубда ёмон видеолар жуда кўп, ўз каналига бемалол жойлаган. Мен ва яқинларим Ислом. уз порталига қарашли сайтлардаги мақолаларга ишонамиз, табиийки кўпчилик ҳам ишонади. Устоз, Ҳорун Яҳёни китобларини сайтга қўйиш мумкинми ва бу Ҳорун Яҳёни дин олими деса бўладими. Саволимда хатоликлар бўлса, аввалдан узр сўрайман.