Мен оилам билан чет элда яшайман. Яқин кунларда бир қадрдон дўстимнинг тўйи. У мени оилам билан тўйига таклиф қилган. Тўй куни мен дўстимнинг никоҳи ўқилаётганда гувоҳ бўлсам бўладими? У христиан дини бўйича никоҳланади, лекин ҳеч қандай ибодатга, сиғинишга хос нарса бўлмайди ( у мени Мусулмонлигимни билади ва тўйда ибодатга боғлиқ маросим йўқлигини айтди)
Диний иш бўлгани учун мумкин эмас.