Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳр ҳақида

21:56 / 24.07.2023 | MUMTOZBEGIM | 404

Ассалому алайкум! Никоҳ вақтида домла ўртада маҳр масаласини ойдинлаштириб олмадилар. Никоҳ ўқиб бўлинганларидан сўнг, куёв сизни бўйнизда келиннинг махри собит бўлди. Келин энди маҳрга нимани сўрасалар шуни берасиз дедилар. Орадан 1ойлар ўтиб оилавий мажоро юзага келди. Ва ажрашаманга тушиб қолдилар. Кейин талоқ бериб юборишларидан қўрқиб, аввал маҳримни беринг кейин талоқ қиласиз дедим. Маҳрга нима сўрайсан дедилар. Айни дамда имкониялари йўқлигини билиб, ўртамизга талоқ тушмасин деб атайин "ласетти" машинаси дедим. Кейин қайнонам, қайна акам эшитиб, бу ҳам катта муаммога айланиб кетди. Вазиятни тушунтирдим мақсадим оила бузилмаслиги учунгина айтдим. Ниятимда бу эмас эди деб. Эрим унда маҳрга нима ҳохлайсан дедилар. Университетда 2-курсда кантракт асосида ўқиман. Ўқишни тўлиқ битириб олгунимча кантрактимни тўлаб беринг дедим. Йўқ дедилар. Лекин ман маҳр деб шуни сўрагандим. Никоҳимизни ўқиган домладан сўрасалар маҳри мисл беринг. Ҳозир келинларга ўртача қанча маҳр беришса шуни беринг дебдилар. Лекин эримни кантрактимни тўлаб беришга имкониятлари бўлатуриб маҳри мисл берганлари тўғрими? Ман ичимда бунга рози бўлмадим. Оила тинчлиги учун индамадим ҳалос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳр мисл бериш вожиб бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat