Ассалому алайкум! Отам-онамга аваллари ёшликларида кўп маротаба уч талоқсан деган эканлар. Ундан кейин қайта никоҳ ўқитмасдан яшайверишган ва 2та акам мен дунёга келганмиз. Онам буни ҳукми бунчалик қаттиқ эканлигини билмаган эканлар. Яқинда шу ёшда ҳам отам яна уч талоқсан дедилар. Лекин ҳали ҳам бирга яшамоқдамиз. Отам ва онам алоҳида хонада уҳлашади. Энди биз фарзандлар қанақа йўл тутишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Сиз фарзандлар ота-онани муҳокама қилмасдан яшайверасизлар. Уларни ораларида никоҳ йўқ. Валлоҳу аълам!