Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мажруҳ қизга уйлансам бўладими?

19:40 / 21.02.2014 | adashdimadashdim | 3500
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен учун жуда ҳам қадрли бўлган, Устозим. Сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман. Дуоларингиз ила қарзларимдан ҳам қутулиб қолдим. Бугун сизни яна бир савол билан безовта қиляпман. Мусофирман. Ватанимга 5-6 йил қайта олмайман. Ёшим эса 24 да. Шу ерда бир муслима ибодатли ўзбек қизини учратдим. Аллоҳнинг қадари билан синглимиз автоҳалокат сабабли ҳозирда юролмаяптилар. Лекин уйнинг ичида мустақиллар. Ўшаларга уйланмоқчиман. Лекин Онажоним қарши бўладилар, деб ўйлаяпман. Шунинг учун ҳозирча гап ҳам очмадим. Баъзида ўзимга ўзим шундай дейман " Қўй, нима қиласан. Бирорта соғ қизга уйланасанда". Яна баъзида " Бу қиз беҳикмат йўлимдан чиқмади, Аллоҳнинг синови бу. Уйланмасдан алоқани узсам, Аллоҳнинг ғазабига учрайман". Шу хаёллар тинчлик бермаяпти. Нима қилай Устозим? Илтимос, қадрли вақтингизни мен каби нодон бандага ажратганингиз учун мени кечиринг. Аллоҳ таолодан сиз ва оилангизга икки дунё саодатини сўраб қоламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Истихора қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat