Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод вақти

15:20 / 25.07.2023 | m.muxriz | 617

Ассалому алайкум! 1) Бомдоднинг кириши масалан 03:30 куёш чикиши еса 06:05 да булса уйда намоз укувчи одам куёш чикишидан неча соат вахтлирок укигани афзал. 2) россия таквимида хам ханафий хам шафиий масхоби намоз вахтлари бор хамма намоз вактлари бир хил лекин нега аср вахти иккала масхабда иккихил бизники кечрок шафиийларники вахтлирок агар масжидда имом ва бошкалар шафиий масхабда булсалар аср уларни вахтларида кирса иктидо килиб укийверайми ё бизнинг масхаб вахти кирса кейин укийми


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). “Кифоя” китобида бундай дейилган:
Бомдодни субҳ оқарганда бошлаш мустаҳабдир. Токи қирқ оятни тартил қилишга ва таҳорати йўқлиги зоҳир бўлиб қолса, яна қайтаришга имкон бўлсин.
Яъни бомдод намозини ўқишни тонг оқариб қолганда бошлаш мустаҳабдир. Бу вақтни шундай тартибга солиш керакки, намозни ният қилиб, зам сурага қирқ оятни шошилмай, тартил билан ўқиб бўлгандан кейин ҳам таҳоратсиз одам таҳорат қилиб келиб, намозни янгитдан бошлаб, яна қирқ оятни тартил қилиб, намозини тугатгунча қуёш чиқмайдиган бўлиши лозим.

عَنْ رَافِعِ بْنِ خَدِيجٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ  أَسْفِرُوا بِالْفَجْرِ رَوَاهُ النَّسَائِيُّ

Рофеъ ибн Хадийж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бомдодни тонг оқарганда ўқинглар», дедилар».
Имом Насоий ривоят қилган.

عَنْ مَحْمُودِ بْنِ لَبِيدٍ، عَنْ رَافِعِ بْنِ خَدِيجٍ قَالَ  سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ أَسْفِرُوا بِالْفَجْرِ فَإِنَّهُ أَعْظَمُ لِلْأَجْرِ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ وَأَحْمَدُ

Маҳмуд ибн Лубайд Рофеъ ибн Хадийждан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бомдодни субҳ оқарганда ўқинглар, чунки унинг ажри улуғдир», деганларини эшитдим».
Термизий, унинг икки соҳиби ва Аҳмад ривоят қилишган.

2). Аслида ҳанафий мазҳабида ҳам асрнинг вақти тўғрисида икки хил қавл бор. Биринчиси ҳозирда ҳанафийларнинг аксари амал қиладиган имом Абу Ҳанифанинг қавллари. Унга кўра асрнинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда киради. Иккинчи қавл ҳанафий мазҳабидаги имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари имом Абу Юсуф, Муҳаммадлар қавли. Бу қавл Шофиъий, Молик ва Ҳанбалий мазҳабларининг гапига мувофиқ келади. Бу қавлга кўра аср намозининг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлганда киради. Шундай экан агар шароит шуни тақозо қилса, сиз иккинчи қавлга биноан асрни ўқишингиз мумкин. Бунда бир ҳолатга эътибор беришингиз керак У ҳам бўлса, сиз учун энди пешин намозинигз вақти ҳам ўша иккинчи қавлга кўра ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлганда тугайди. Шундай экан бундайн буён иккинчи қавлга амал қилганингиз учун пешинни ўша вақтдан олдин ўқиб олишингиз ва кечиктирмаслигингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat