Ассалому алайкум! Мен чет давлатда ўқийман, бу ерда масжидлар йўқ бўлгани учун ҳамда намоз ўқийдиган шерик топа олмаганим учун жума намозини бир ўзим ўқияпман. Аммо бир танишим жума намози бир киши бўлиб ўқилмайди деди ва пешинингни қазосини ўқи энди деди. Ростдан ҳам жума намози бир киши бўлиб ўқилмайдими? Ўша вақтдаги пешинимни қазосини ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Жуманинг шартларидан бири жамоат яъни имомдан ташқари уч кишининг бўлишидир. Бу, худди намозга таҳорат шарт каби шартдир. Усиз жума адо бўлмайди. Аввал ўқиганларингизнинг қазосини пешин деб қазо ўқишингиз шарт. Валлоҳу аълам!