Ассалому алайкум! Қариндошимнинг мендан маълум миқдорда АҚШ долларида қарзи бор эди. Шуни қайтармоқчи. Қўлимда у пул турса ишлатиб қўйишим мумкин. Шуни олдини олиш учун, банкда ТКО (талаб қилиб олингунга қадар) омонат тури бор, яъни қанча миқдорда пул қўйсам хохлаган пайтда ўша миқдор ўзгармаган холда пулни қайтариб олишим мумкин бўлганлиги сабабли у омонат турига фоиз қўшилмайди. Лекин у пулимдан банк қайтариб олгунимга қадар бўлган вақт давомида мижозларга фоизга кредит бериш ва шунга ўхшаш ишларда фойдаланиши мумкин. Мен бу пулни эхтиёж бўлса олиб ишлатишим ёки хатто Умра сафари қилиш имконияти бўпкоса унга сарфлаш истаги туғилиши мумкин. Бу пул Ин Ша Аллоҳ халол. Шу ишимга шариат нима дейди?
– Ва алайкум ассалом! Агар сизга фоиз бермаса, пулни сақлашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!