Машина бўладими ёки бошқа нарса бўладими, шариат кўрсатмалари асосида бир нарсани олиб сотиш дуруст. Бир нарсани сотаётган одам харидорнинг топган пули ҳақида суриштириши шарт эмас. Бошқа диндаги кишилар билан ҳам савдо қилишга шариат йўл берган. Аммо савдогар харидорни яхши билса, сотиб олган нарсасини одам ўлдириш ёки маст қиладиган нарса қилиб сотиш ёки истиҳмол қилиш кабиларга ишлатишини аниқ билса, у билан савдо қилишдан ўзини тийиш тавсия қилинади.