Ассалому алайкум! Хомиладор қўйни сўйса халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Кишининг бир нечта қўйи бўлса ва улардан бирини сўйиши керак бўлса қорнида ҳомиласи бўлмаган қўйини танлагани афзал. Аммо вазият тақозо қилса ҳомиласи борини сўйиш кароҳиятсиз жоиз. Валлоҳу аълам!