Ассалому алайкум! Ходим иш вақти давомида дунё ёки охират учун ёки ҳар икки учун фойдали бўлган ишлар билан ҳамда кимгадир ёрдам бериш учун шуғулланса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ишлаган вақти учун ҳақ олувчи ишчи иш вақтида иш берувчининг изнисиз бошқа машғулотлар билан шуғулланиши мумкин эмас. Шундай қилса унинг ҳақига хиёнат қилган бўлади. Бундан фақат фарз намозларига кетадиган вақт мустаснодир холос. Валлоҳу аълам!