Ассалому алайкум! Намоз оқиётганда 1 ракатда замсура қилингандан кейин 2 ракатда ўша сураларни тартиб бўйича ўқимаса макруҳми? Яъни 1-ракатда Маун сураси зам сура бўлса 2-ракатда Қуройиш сураси қилмаса макруҳми?
– Ва алайкум ассалом! Намозда зам сураларни Қуръони каримдаги тартибга хилоф қилган ҳолда ўқиш макруҳдир. Суралар тартибининг аввалида Бақара сураси, охирида Наас сураси туради. Шунга кўра биринчи ракатда Мааъуун сурасини ўқиса, иккинчи ракатда Қурайш сурасини ўқишлиги макруҳдир. Балки тартибга кўра Кавсар сураси ёки ундан кейинги бошқа сураларни ўқиши керак. Валлоҳу аълам!
Ушбу линкдаги жавобларни кўринг:
https://savollar.islom.uz/s/54895
https://savollar.islom.uz/s/39085 .