Ассалому алайкум! Қизим 12 ёшда, 5 вақт намоз ўқийди яқинда бувиси хар бир намозга алохида тахорат олмаса бўлади акс холда шамоллайди деди. Сиз қандай маслахат берасиз хар бир намозга алохида тахорат олиш шартми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар намозга янги таҳорат олиш шарт эмас. жинсий аъзоларни ювиш ҳам шарт эмас. Таҳорат синмаса бир таҳорат билан беш вақт намоз ўқиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!