Ассаламу алайкум! Мен Россияда ишлайман бу ерда европанинг Ин тоуч деган компанияси фаолият юритади бу компания ҳақида чуқур маълумотим ёғу лекин бу компанияга 1000$ пул тикиб аъзо бўласиз ва сиз билан бир йиллик шартнома тузади кейин бир йил давомида сизни ҳаркунлик қиладиган ишингиз қуйидагича, сизга кунига бир нечта видеолар ташлаб туради сиз уларни кўриб чиқиб лайк ва подписка босишингиз керак бунга бир неча дақиқа вақтингиз кетади ва компания бунинг эвазига ҳар кун сизга 27$ пул ташлаб туради шундай қилиб 42 кунда сиз тиккан 1000$ пулингиз ўзингизга қайтади кейин шартнома муддати тугаганча ҳар кун шу ҳолат давом этади яъни ҳаркун сиз видеоларни кўриб лайк ва подписка босиб пул ишлайсиз кунига 27$. Бундан ташқари компания сизга янги одам қўшганингиз учун 140$ бонус ташлаб беради. Бу ерда кўпчилик мусулмонлар азо бўлишган, саволим бу компанияга қўшилсак бўладими шаръан жоизми ҳаром эмасми бу борада диний кўрсатмалар бериб ўтсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Бу молиявий пирамида бўлиб, берадиган ўша вазифалари кўзбўямачилик учун холос. Унга пул тикиш ва “фойда” олиш ҳаром. Валлоҳу аълам!