Ассалому алайкум! Мен қурилиш моллари сотиш билан шуғулланаман. Цементни ўзимиз қоплатиб сотамиз, қопларда цементни оғирлиги хар хил бўлади. Улар бир-биридан 3-4кг фарқ қилади. Шу қоп цементни ҳаммасини бир хил нархда сотсак бўладими?
Ва алайкум ассалом! Эвазсиз олинган ҳар бир ҳақ ҳаромдир. Масалан 40 килоли қопдаги цементни сотиб, 45 килога пул олинганда 5 килонинг пули шак-шубҳасиз ҳаромдир. Валлоҳу аълам!