Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон дуосини ўқиб бошлашим керакми

20:51 / 04.08.2023 | Babis | 309

Ассалому алайкум! 1. Биз яшаб турган жойимизга масжидда айтилган Азон авози базан келади базан келмайди. Намоз ўқиганимда азон дуосини ўқиб намозими бошлашим керакми? 2. Ислом уз иловасида пешин намози вақти 13:04 да деб кўрсатилган. Масжидда пешин намози 13:35да ўқилади. Кўрсатилган вақтда 13.04 да пешин намозини ўқишни бошласам бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркак кишилар намозларни масжидда жамоат бўлиб ўқишга буюрилганмиз. Сиз азонни эшитсангиз якка ўқишингиз эмас, балки масжидга шошилишингиз керак. Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنِ ابْنِ عَبَّاس رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ سَمِعَ الْمُنَادِيَ فَلَمْ يَمْنَعْهُ مِنِ اتِّبَاعِهِ عُذْرٌ لَمْ تُقْبَلْ مِنْهُ الصَّلَاةُ الَّتِي صَلَّى، قَالُوا: وَمَا الْعُذْرُ؟ قَالَ: خَوْفٌ أَوْ مَرَضٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан 
(намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар».
«Узр нимадир?» дейилди.
«Хавф ва беморлик», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги “қабул бўлмайди” лафзи “мукаммал ҳолатда қабул бўлмайди” деганидир. Яъни, бирор узрсиз жамоат билан масжидда адо қилинмаган намоз мукаммал ҳолатда қабул бўлмайди. Фарз адо бўлади, аммо суннати муаккаданинг савобидан маҳрум бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat