Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл кишига воситачилик касби

21:00 / 19.08.2015 | Umarbek Yusupov | 2956

Ассалому алайкум! Бир турмушдан ажраган мўмина синглимизнинг қарамоғларида 2 нафар фарзандлари ва оналари борлиги ва боқувчилари йўқлиги туфайли, ёмон йўлга кирмасдан, фақат ҳалол йўл билан оила боқиш мақсадида хозирги кунда, уй олди-сотди соҳасида воситачилик (маклерлик) билан шуғулланиб келмоқдалар.
Савол: 1) Ўзи шу касб билан шуғулланиш ҳалолми?
2) Шу синглимизга шу касб билан шуғулланса бўладими?
3) Ҳаётда ва касб жараёнларида тўғри йўлдан адашмасликлари учун нималарга амал қилишларини маслаҳат берган бўлар эдингизлар? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллох, сизларни эзгу мақсад йўлида қилаётган ҳамма хайрли ишларингиз савобини улуғ қилсин ва ҳар доим Ўзи сизларни Ўз паноҳида сақласин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Шариатда даллоллик жоиз. Модомики шариатга зид иш юритмаса
2). Зарурат тақозо қилса жоиз.
3). Ҳар бир ишни қилишдан олдин шариатда жоиз ёки жоизмаслигини билиб, ўша чегарадан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/602-dallollikning-ukmi

Топ рейтинг www.uz Openstat