Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Самарқандаги "азиз" муридлари?

00:00 / 13.09.2010 | eski savollar | 2359
Ҳазрат, қўлларингизни ўпишга Аллоҳ насиб қилса эди. Сизни кўп маротаба тушларида кўрадиган ва давраларда Сизга муҳаббат ила термулуб ўтирадиган ғойибдаги шогирдларингиздан бири. Мен турмуш қурганимдан сўнг, қайнотам мени бир манзилга олиб борди. Ўзлари ўша ерлик эшонга қўл берган экан. У ерга кирдим ва қарасам ҳақиқатдан муридлари кўп экан. Эшонга қўл беришдан олдин ўша ерда ёлғиз хонада ухлашга буюрилдим. Аллоҳга қасамки мени кўзимга уйқу келмади ва 2-3 соатлардан сўнг эшоннинг олдига олиб боришди. Уйқум келмаганлигимни айтдим ва барибир қўл "бердиришди". Кунлар ўтиб ўша муридлар билан баъзан давраларда ўтиришимга тўғри келарди. Улар билан ўзаро суҳбатларда уларнинг айрим фикрлари мен китоблардан олаётган илмга зид кела бошлади (Масалан, улар дейишади: намознинг қазосини ўқимаса ҳам бўлади; ҳар бир намоздан олдин таҳоратни атайин синдириш керак; илмни китоблардан ўқиш шарт эмас, чунки эшон ўша илмларни жамъ қилиб энг кераклисини айтади ва ҳ.к.). Мен бир куни уларга дедим: 1. Фарз намознинг қазоси фарз, суннатники суннат, вожибники вожиб (Қозоул фарзи фарзун.....)2. "Ҳар бир намоздан олдин таҳоратни атайин синдириш шарт" дегани бу бекор гап. Чунки "Ман тоҳара ала туҳур фалаҳу ашара ҳасанаат" деб изоҳлаб бердим ва бир намознинг таҳорати билан навбатдаги намозни ҳам ўқиш жоизлигини айтдим.3. "Илм олиш шарт. Баҳсга киришмоқчи бўлсангизлар, бу "бунақа" деган, "бундай" деб эшитганман деб эмас, балки қаердан ўқигансизлар ва у қандай олимнинг китоби, шунга эътибор беринг. Эшитма илм билан баҳсга киришиш уят. Қолаверса, устоз қандай қилиб шогирдларини илмдан тўсиш мумкин, аксинча "ўқи" "ўқи" демайдими?!". Сўнг мени Сизга муҳаббатли эканлигимни билишгач, бир неча бор Сиз ҳам ўша эшонга қўл берганингизни айтишди (Самарқандда яшаркан, адашмасам, Исҳоқжон қори дейишди. Улар у кишини "азизларимиз" дейишади.) Айтингчи, муҳтарам Устоз, уларнинг бу каби фикрлари асослими? Мен уларга қарши келтирган далилларда ва жумлаларда заифлик мавжудми? Қолаверса, Сиз ўша кишига қўл берганмисиз? Аллоҳ Сизнинг бошингизни ҳар икки дунёда ҳам азиз қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало мен у одамга қўл берганим йўқ ва кўрганим ҳам йўқ. Иккинчидан сизнинг гапларингиз тўғри. Улар илмсиз одамлар экан.

Топ рейтинг www.uz Openstat