Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредит олсам у менга ҳалолми

20:01 / 04.08.2023 | Nurullayeva Zebiniso | 676

Ассалому алайкум! Мен ажрашяпман. Саволим шундай. Фарзандим бор ўғил бола. Ўзим ҳали жуда ёшман. 23га энди кираман. Оиламни сақлашга урундим афсус бўлмади. Ота уйимдаман, улар ёшлари катта қарип бормоқдалар, опаларим бор 4 та жами 5 қиз фарзанд миз. Бу уйда ҳаммаларини ҳақлари бор албатта. Ўз уйим бўлишига ҳаракат қиляпман. Яни отам кредит асосида уй олишга ёрдам беришлари мумкин. Яни бошланғич тўловини қилиб беришлари мумкин. Ундан ортиқ сўрашга хаё қиламан. Шундоғам тиббиёт институтини кантрактга битирдим. Шундай қилсак қолган тўловини ўзим бўлип ҳар ой берсам. Бу менга ҳалол бўладими. Гунохкор бўлмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кредит деб қарз бериб қайтариб олишда устамаси билан олишга айтилади. Унинг шариатда ҳукми рибо бўлиб, гуноҳи қуйидаги ҳадисда баён қилинган:

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ. ورواه الإمام أحمد في المسند   

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat