Ассалому алайкум! Аёлим ҳижоб ўрагани учун ота-онам жанжал қилишди. (Аввал ҳам шундай қилиб ечтириб юборишган). Уларни қўрқитиш учун “агар ўрамаса у билан яшамайман” дедим. Аёлим ожизалиги учун уни ҳам қўрқитишмасин деб “ечадиган бўсез уйизга кетаверинг” дедим. Шунда онам “ҳеч бўлмаса уйда оддий ўраб юрсин. Кўчага чиқса ўрайверади” деди. Шундан бери аёлим кўчага чиққани йўқ. Ечиш нияти ҳам йўқ. Уйда оддий қилиб ўраб юрибди. Ўртамизга талоқ тушмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган шаклда талоқ тушмайди. Ўраниш бегоналарнинг олдида бўлади. Уйингизда ака-укаларингиз бўлса уларни ҳам олдида ўраниши керак, акс ҳолда оддий ўраб юриши ҳам кифоя қилади. Валлоҳу аълам!