Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ризқ топиш тўғрисида

19:51 / 04.08.2023 | Doston | 411

Ассалому алайкум! Мен медиа соҳасида фаолият олиб бораман, фаолиятим давомида асосан мен ишлатадиган дастурларни ва шаблонларни деярли барчаси пуллик дастурлар ва шаблонлар, лекин бу дастурларни интернет сайтлари орқали бепул юклаш ва бепул ишлатиш мумкин ва мен доим шу йўлдан бораман, бу дастурлар ва шаблонлар чет давлатларида ишлаб чиқилган бўлиб, пулга сотиб олганда бизнинг пулга ҳисоблаганда жуда қиммат нархда ва менинг молиявий даромадларимдан ҳам юқорироқ нархда базилари! Бу ҳолатда мен ҳозир тўғри иш қиляпманми? Умумий айтганда бу соҳадан олаётган даромадим ҳалол бўладими? Илтимос бу ҳолатда қандай йўл тутишим мумкунлиги ва қайси йўлдан кетишим мумкунлиги бўйича маслаҳат беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Модомики ишлатаётган нарсаларингизни эгаси пуллик қилиб қўйган экан уни ўғирлик йўллар билан ишлатишингиз ҳалол бўлмайди. “Машинага муҳтож одам агар пули етмаса ўғирлаб хайдасин. Нонга пули етмаган одам ўғирлаб есин” деган қоида ҳам қонун ҳам йўқ. Пулингизга сотиб олиб ишлатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat