Ассалому алайкум! Мeн устаман, одамларининг уйларида хизматда бўламан. Шунда баъзилари дастурхонда ароқ қўйиб ичишади. Шунда мeн нима қилишим кeрак?
Маст киши тайёрлаган овқатни намозхон eса бўладими? Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! “Устаман” дегандан ўртакашликни ирода қилган бўлсангиз, ундай жойларда хизматда бўлишингиз жоиз эмас. Маст киши тайёрлаган овқатни агар ҳаром нарса аралаштирмаса намозхон eса бўлади. Валлоҳу аълам!