Ассалому алайкум! Онамдан қолган уй бор квартирада яшаганимиз сабаб уни сотиб уйга бошки тўлов қилмоқчимиз, эримни 10 000 ақш дўлларида қарзлари бор, уйни пулидан қарзларини узишга кўмаклашсам тўгри бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Уй ўзингизники бўлса, ихтиёр ҳам ўзингизда. Ипотека кредити олмоқчи бўлсангиз, бу фикрингиздан қайтинг. Кредит олиш - ислом шариатида рибо деб аталмиш ўта оғир гуноҳдир. Валлоҳу аълам!