Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ишлаш учун чет элга кетган. Икки фарзандимиз бор. 16 йил бўлди кетганига. Болаларим учун на уй қилди, на жой. Бир аёл билан розилигимсиз яшайди. Ўғлим 20 ёшга тўлди, қизим эса 16га тўлди. Эримнинг бувиси ҳам норози бўлиб вафот этди. Аёли ёки онаси рози бўлмай ўша аёл билан яшаса Аллоҳ рози бўлармикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Зиммасига вожиб бўлган нафақани қилмагани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!