Ассалому алайкум! Мен хотиним билан телефонда кўриб гаплашиб юраман. Бир куни синамоқчи бўлдим ва сен бошқаси билан гаплашиб юрибсан деб роса қийнаб синадим. Агар менга хиёнат қилган бўлсанг сен 3 талоқ деб смс қилвордим ва роса афсусландим. Билмасдан талоқ сўзини тилга олганимга, дилда ният йўқ эди. Шунга жавоб беринг илтимос.
- Ва алайкум ассалом! Агар хиёнат қилган бўлса уч талоқ тушади, қилмаган бўлса талоқ тушмайди. Узоқдан туриб бундай ишни қилманг. Ёки ёнига келинг ёки ёнингизга олиб кетинг. Валлоҳу аълам!