Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳр

23:41 / 04.08.2023 | Jakhongir | 598

Ассалому алайкум! Дўстим номидан савол беряпман! Савол қуйдагича: келин 20 минг$ атрофида маҳр сўради(ҳали никоҳ бўлмади). Шароитиз бўлганда берсангиз бўлади деди. Бошқа давлатда ўқийман ва яқин келажакда битираман. Қачондир ўшанча пулни топиш имкониятим бўлишга ишонаман лекин бу фарз амал токи тўламагунимча қарздор ҳисобланаман. Бахтиёр оила китобидан маҳр ҳақида ўрганиб чиқдим. Мени тушунишимча, агар куёв вафот этса, бу қарз оила азолар қариндошлари ёки яқин бродарлари бўйнига тушар экан. Маҳрда ҳиммат қиламан деб уларга зулм қилиб қўймайманми, чунки ўша пулни топгунча яшашимизга ҳеч ким кафолат бермайди. Шунда биринчи савол: маҳрда ҳиммат ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб қилинадими ёки келажакда кўпроқ пул топишга ишониб ҳиммат қилинадими? 2- савол: келинга маҳр белигилашида унга тасир ўтказиб бўлмайди, шу ҳолатда келин билан гаплашиб вазиятни тушунтиришим ва у билан келишишим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳозирги ҳолатингизга қаранг.

2). Ўз истагини айтибди, агар музокара қилсангиз, камига рози бўлса, яхши. Рози бўлмаса, ё қабул қилинг ё рад қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat