Ассалому алайкум! Қилаётган хайрли ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Саволим хадя қилинган уй хақида. Менга отам хозирда яшаб турган уйимни нотариал ва ўз розилиглари билан хадя қилиб бердилар. 2 акам ва 1 опам бор. Улар хам рози бўлишган эди шу хадяга. Лекин вазият сал ўзгарди. Уйни сотмоқчиман. Акаларим ва опамни шу уйдан улушлари борми йўқми? Қиёматда бўйнимда қарз бўлиб қолиб кетмайдими улуш бермасам?
– Ва алайкум ассалом! Уй ва унга ўхшаш йирик нарсаларни ҳадя қилишнинг ўз қонун-қоидаси бор. Ҳадя қилинаётган нарса (уй) ҳадя қилувчининг бошқа моллари билан машғул қилинган бўлмаслиги керак. Яъни отангиз сизга уйни ҳадя қилаётган маҳалда унинг ичида ўзининг ёки бошқаларнинг нарсалари бўлмаслиги керак. Шунда уй сизнинг мулкингизга айланади. Ака ва опаларингизнинг уйда ҳаққи бор-йўқлигига келсак, агар отангиз ҳали ҳаёт бўлсалар уларнинг уйда ва отангизнинг бошқа молларида ҳақлари йўқ. Валлоҳу аълам!